Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Имон” ва “Ўжарлар” спектакллари Тошкентда ҳам намойиш этилади
11:18 / 2020-12-03

Ўзбек миллий академик драма театри жамоасининг Қорақалпоғистон Республикасига ижодий сафари якунланди.

Ташриф давомида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаси билан ҳамкорликда саҳналаштирилган драматург Иззат Султоннинг “Имон” ҳамда қорақалпоқ ёзувчиси Ўразбой Абдураҳмановнинг “Ўжарлар” спектакллари намойиш этилди. 

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида ижодий сафарнинг якунига бағишланган маросим бўлиб ўтди
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари А.Давлетов давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда миллий маданиятимизни, шу жумладан театр санъатини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборга тўхталди. Бир неча кун давомида театр ихлосмандлари қизиқарли спектаклларни бир вақтнинг ўзида икки тилда томоша қилиш имконига эга бўлди. Ушбу тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 31 йиллик байрами куни ўтаётгани билан ҳам аҳамиятли эканлиги қайд этилди.



Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Ўзбек миллий академик драма театри, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ташаккурномаси, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Толиб Мўминовга «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони топширилди.

Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг таъкидлашича, икки театр жамоаси ўртасида ижодий ҳамкорлик давом этади. Келгуси йили “Имон” ҳамда “Ўжарлар” спектаклларини Тошкент шаҳри томошабинлари ва меҳмонларга намойиш этиш режалаштирилган. 
 


Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА