Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари халқаро илмий семинарда иштирок этди
16:39 / 2025-06-30

2025 йил 30 июнь куни Малайзиянинг Ислом цивилизацияси институтида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Ислом цивилизацияси олимлари” мавзусидаги V халқаро илмий семинар ўтказилди.

Мусулмон олимларининг илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга бағишланган илмий тадбирда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ҳадис илми мактаби профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказларининг илмий ходимлари иштирок этди.

Хусусан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Исломов “Султон Улуғбекнинг илмий қиёфаси”, бўлим бошлиқлари З.Фахриддинов “Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг ақидавий қарашлари”, О.Сотволдиев “Мовароуннаҳрда ислом илмларининг шаклланиши ва ривожланиши” мавзуларида маъруза қилишди.

Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан уламоларнинг ислом цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси бўйича тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш, Ўзбекистон ва Малайзия халқи учун тарих ва ислом маданияти ҳақидаги билимларни тарқатиш, ҳар икки мамлакат институтлари ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

ЎзА