Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имо-ишораларда акс этган меҳр-муҳаббат (+видео)
16:46 / 2025-10-21

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида жойлашган Янги Бостон маҳалласидаги Кар ва соқов болалар махсус мактаб-интернатида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами ўзига хос тарзда нишонланди.

“Ўзбек тили – барчамизни бирлаштирган кучдир” шиори остида ўтказилган мазкур тадбир  она тилимиз қадри ва аҳамияти нақадар юксак эканлигини аён этди.

Бу интернатда таълим олувчи болаларнинг тилни талаффуз қилиш ёки эшитиш имкониятлари чекланган бўлса-да, уларнинг она тилига бўлган муҳаббати, унинг қадр-қимматини юракдан англашлари  барчани лол қолдирди.  

Улар она тилимизни фақат гапириш ёки эшитиш воситаси эмас, балки миллатнинг руҳи, юрт тарихининг овози ва ўзлигимизни келажакка ўтказувчи кўприк деб билишади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qoav9Tcq5qc" title="Imo-ishoralarda aks etgan mehr-muhabbat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов (видео, сурат), ЎзА мухбири