Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иммунология муаммоларига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди
09:59 / 2022-05-10

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти томонидан Россия Фанлар академияси ва Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Раҳим Ҳайитов хотирасига бағишланган “Аллергология ва иммунология муаммолари” номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуман халқаро меҳмонлар, соҳа фидойилари ва ёш тадқиқотчилар иштирокида кўтаринки ва юқори савияда ўтди. 

Раҳим Ҳайитов ташаббуси билан 1985 йил Тошкент шаҳрида Иммунология институти ташкил этилган. Р.Ҳайитов умрининг охиригача Иммунология ва инсон геномикаси институтига амалий ёрдам берди. Ўзбекистонда иммунология ва аллергология соҳасида етишиб чиққан барча олимлар Раҳим Ҳайитовни ўзининг устози деб билади. Бугунги кунда соҳада чинакам маънода Раҳим Ҳайитов мактаби шаклланган. 

Иммунология ва инсон геномикаси институти Россия Иммунология институти давлат илмий маркази билан биргаликда иммунология ва аллергология йўналишида республикамизнинг барча вилоятларидан 250 га яқин мутахассислар иштирок этган илмий-амалий анжуман ўтказилган. 

[gallery-7024]

Конференцияда замонавий иммунология ва аллергология сохасидаги етакчи олим ва амалиёт ходимларнинг энг янги тадқиқотлари ва илғор илмий-амалий тажрибалари ҳамда соҳани ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Соҳа экспертлари ва олимлар мавзу юзасидан фикр алмашди. 

Сана муносабати билан академия раҳбарияти, олимлар ва марҳумнинг шогирдлари Раҳим Ҳайитов ҳаёт йўли ва қолдирган бой илмий мероси ҳақида илиқ фикрлар билдирди. 

Д.Маматова,  ЎзА