Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имкониятлардан самарали фойдаланиш янги ғалабалар пойдеворини яратади
17:42 / 2025-08-19

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси асосида халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқларини ўзида ифода этадиган "Олимпия шаҳарчаси"нинг иш бошлаши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари, олимпия ҳаракати масъуллари мазкур мажмуа имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёевнинг "Олимпия шаҳарчаси"га ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, cпорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спорт федерацияларининг мутасаддилари, мажмуа қурилишига масъул бўлган Хитойнинг “САМСЕ” компанияси вакиллари "Олимпия шаҳарчаси" имкониятларидан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлашди.

Шунингдек, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни ўзида мужассам этган спорт майдонларида, иншоотларда халқаро мусобақаларни ташкил этиш, "Аичи-Нагоя–2026" ёзги Осиё ва "Лос-Анжелес–2028" ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш доирасида терма жамоаларимиз учун етакчи давлатларнинг терма жамоалари билан биргаликда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, шаҳарчага кўчириладиган ташкилотларнинг жойлашуви, яқин даврда режалаштирилган спорт тадбирлари таҳлил этилди.

Муҳокамалар якунида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, спорт инфратузилмасини тўлиқ ишга солиш ва терма жамоалар тайёргарлигини янги босқичга олиб чиқиш каби мавзулар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Т.Рўзиев, ЎзА