Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имкониятлар – янги лойиҳаларга замин яратмоқда
11:47 / 2025-12-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид фармон ва қарорлари асосида Тахтакўпир туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Замондошларимиз ўз бизнес ғояларини рўёбга чиқариб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

[gallery-26842]

Тадбиркорларга берилган имтиёзлар тахтакўпирлик Аллаёр Мадреймов учун янги лойиҳаларни амалга оширишда имконият эшиги бўлди. Тадбиркор имтиёзли кредит эвазига кўп тармоқли “Kausar tegirmon” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйди.  

Корхона эгаси маҳаллий аҳоли учун сифатли ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Бугунги кунда у 46 миллиард сўмлик донни қайта ишлаш лойиҳасини ишга тушириш арафасида турибди. Туркия давлатидан энг сўнгги замонавий ускуналар келтирилиб, ҳозирда уларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Корхона тўлиқ ишга тушгач, йилига 10 минг тонна ун ва ун маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Шунингдек, бир қанча янги иш ўрни яратилади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА