Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имкониятлар тадбиркор учун рағбат
14:39 / 2026-01-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “СВС Навоий” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасида қурилиш учун поливинилхлорид ва латекс қопламали қўлқоплар ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2023 йил июль ойида ишга туширилган бўлса, 2025 йилнинг учинчи чорагида унинг 2-босқичига старт берилди.

Ҳозирда маҳсулотларимизни юз фоиз экспортга чиқаряпмиз, - дейди корхона раҳбари, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби Қудратжон Жумабоев. – 2024 йилда 7,5 миллион доллар миқдорида экспорт қилган бўлсак, 2025 йилда бу рақамни каррасига оширдик. Бизнесни бошлаш арафасидаги ҳар қандай кишида ҳадик бўлиши мумкин. Лекин бугун бундай ҳадик ва қўрқувга ҳожат йўқ. Давлатимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Ер ажратиб берилмоқда. Солиқ имтиёзлари бор. Буларнинг ҳаммаси жуда катта имконият.

[gallery-27034]

Лойиҳа доирасида қўлқопларни латекслаб бўяш босқичи ҳам шу ернинг ўзида амалга оширилиши натижасида самарадорлик сезиларли юқорилади.  Лойиҳа тўлиқ қувватларда ишга тушиши билан заводда ойига 25 миллион жуфт қурилиш қўлқоплари ишлаб чиқарилиб, ҳар ой 3 миллион долларлик экспорт амалга оширилади. Корхонада 1 минг 200 кишининг бандлиги таъминланади.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА