Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланганларга мўлжалланган тез ёрдам машиналари энди сирдарёликлар хизматида
13:24 / 2022-07-07

Кореянинг Хвасон шаҳри савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасига ногиронлар учун мўлжалланган 3 дона Hyundai тез тиббий ёрдам машинаси топширилди.

Бу Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида Ўзбекистон – Корея ишбилармонлари ўртасида ўтказилаётган форум доирасида амалга оширилди.

– Тез тиббий ёрдам машинасининг афзалликлари кўп, – дейди Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Акбархон Мирзахонов. – Биз ҳозир фойдаланаётган тез тиббий ёрдам машиналарида эса бу имконият йўқ. Бу машиналар имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган бўлиб, уларни бир манзилдан иккинчи манзилга олиб боришда жуда қўл келади.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА