Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланганлар раҳбар қабулига киришда ҳам имтиёзга эга бўлади
15:49 / 2023-02-27

Ногиронлиги бўлган шахсларни “Ижтимоий хизмат” электрон платформаси орқали, шу жумладан, замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда жорий этиладиган шаффоф электрон навбат доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ногиронлиги бўлган шахсларга устуворлик берилади.

Бунда, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сўровномалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан битта сўровнома ва умумий рўйхатдан битта сўровнома тартибида навбатма-навбат шакллантирилади.

Бу каби имконият ва имтиёзлар давлатимиз раҳбарининг 27 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Унда айтиладики, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан, давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида (жойида) кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиш, давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёз берилади.

ЎзА