Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланган Достонга компьютер жамланмаси олиб берилди
14:42 / 2022-07-07

Мирзаободлик Достон Ҳакимов ва унинг турмуш ўртоғи Маҳлиёхон кўз касалликлари бўйича 1-гуруҳ ногирони.

Улар турмуш қурганига кўп бўлмади. Ўғиллари Муҳаммадали эса ҳали бир ёшга тўлмади. Улар "Темир дафтар" рўйхатида туради.

Ўтган йили ногиронлиги бўлган шахсларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ажратилган имтиёзли квота Достон ва Маҳлиёхон Ҳакимовлар оиласи учун ҳам қўл келди. Достон Ҳакимов Ўзбекистон Миллий Университетига қабул қилинди.

Аммо моддий қийинчилик уни ўйлантириб қўйди. Шундан кейин у дарс машғулотларини бажариш, қўшимча даромад топиш мақсадида ўз яшаш ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилди. Унинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашига йўналтирилди.

Достонга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти Мирзаобод туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан компьютер жамланмаси олиб берилди.

Достон ва Маҳлиёхон Ҳакимова сингари имконияти чекланган фуқаролар кўп. Улар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлиб, юртга нафим тегсин, дея ўқиш ва изланишда давом этяпти.

Шуҳрат Суяров, ЎзА