English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланган болаларга ғамхўрлик кўрсатилди
14:05 / 2025-06-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах шаҳридаги 5-кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 40 ўринли замонавий микроавтобус совға қилинди.

“Имкониятлар яратамиз” шиори остида ташкил этилган тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, “ADM Жиззах” МЧЖ раҳбари Дамир Давлатёров ва бошқа масъуллар иштирок этди.

[gallery-23771]

“ADM Жиззах” масъулияти чекланган жамияти томонидан хайрия асосида тақдим этилган микроавтобус имконияти чекланган болалар учун махсус мослаштирилган бўлиб, уларни турли тадбирларга, даволаш ва реабилитация марказларига хавфсиз ташиш имконини беради.

– Бугунги ташаббусимиз орқали имконияти чекланган болаларга озгина бўлса-да қулай шарт-шароит яратганимиздан хурсандмиз, - дейди “ADM Жиззах” МЧЖ раҳбари Дамир Давлатёров. – Бу болажонлар жамиятнинг тўлақонли аъзоси, уларга эътибор ва ғамхўрлик доим керак. Шу боис бу каби хайрли ишларнинг давомийлигини таъминлаймиз.

Айни пайтда мазкур таълим муассасасида ақлий ва психик ривожланишида нуқсони бўлган, мия фалажи, заиф кўрувчи, эшитувчи ва бошқа тоифадаги 140 нафар бола тарбияланмоқда. Уларга 65 нафар педагог ва мутахассис хизмат кўрсатади.

Тадбир сўнггида болалар тарбиячилари ёрдамида тайёрлаган бадиий ҳамда саҳна кўринишларини намойиш этди. Иштирокчилар ҳар бир бола билан алоҳида суҳбатлашиб, уларга эсдалик совғаларини топширди.

Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА