Имконияти чекланган болалар учун бепул тикув машиналари тарқатилди
Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан республикамиздаги 86 та Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг ҳар бирига 5 донадан бепул тикув машиналари ажратиш жараёнлари бошланди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тақдим этилаётган дастлабки тикув машиналари Қашқадарё вилоятида жойлашган имконияти чекланган болалар таҳсил олаётган мактабларга етказилди.

Ушбу тикув машиналари вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Уюшманинг ҳудудий раҳбари томонидан таълим муассасаларига топширилди.
ЎзА