French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имконияти чекланган, аммо орзулари чексиз ўқувчилар
15:11 / 2026-01-06

Маълумки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бу йил илк маротаба мамлакатимиз бўйлаб “Мен ҳам шу юртнинг бир бўлагиман” шиори остида “Сен истеъдодлисан” республика кўрик-танлови кўтаринки руҳда ўтказилди. Жумладан, мазкур танлов Фарғона вилоятида ҳам ўзи хос тарзда ўтказилиб, кўплаб истеъдод эгаларини кашф этди.

Мазкур танловнинг асосий мақсади алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчиларнинг иқтидорини юзага чиқариш, уларни санъат ва ижодга кенгроқ жалб этиш, шунингдек, жамиятдаги фаоллигини оширишдан иборат бўлди.

Танлов давомида ўқувчилар ўз иқтидор ва маҳоратларини тасвирий санъат ҳамда эстрада-вокал йўналишларида намоён этди. Уларнинг кўзларидаги қувонч, саҳнадаги ишонч ҳамда ижоддаги самимият барчага илиқ туйғулар ҳадя этди.

Танлов ғолиблари ҳамда совриндорларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ажойиб байрам туҳфаси тақдим этилди. Улар ота-оналари ва ўқитувчилари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрига 3 кунлик бепул саёҳатга юборилди.

Айни кунларда улар пойтахтимизнинг диққатга сазовор тарихий обидалари ва зиёратгоҳларида бўлиб юртбошимиз бошчилигида сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишмоқда.

Мазкур саёҳат имконияти чекланган, аммо иродаси, истеъдоди ва орзуси чексиз бўлган болаларга кўрсатилаётган эътибор ва меҳрнинг ёрқин ифодасидир.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА