Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Илтимос овоз беринг!» – Ўқитувчилар "Open budget"да овоз тўплашга мажбурланаётгани ростми?
17:55 / 2023-03-24

Ижтимоий тармоқларда баъзи ўқитувчиларга “Tashabbusli budjet” лойиҳасида овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга беэътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган бу каби хабарлар вазирлик томонидан жиддий ўрганилмоқда.  

Шунингдек, вазир педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма Жиноят кодексига киритилаётганини қайд этган.  

Айни вақтда «Вазирга мурожаат» порталига ўқитувчилардан бу масалага оид мурожаатлар келиб тушмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги тегишли қарорига кўра, педагогларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.  

Агар таълим масканида ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, ўқитувчилар, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимларидан вазирликнинг ишонч телефони: 71-202-09-09 га қўнғироқ қилиш сўралади. Келиб тушган мурожаат асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилади.  

ЎзА