Илонфуруш қўлга олинди
Бухоро ижтимоий тармоқларида ноёб бўғма илонни сотиши ҳақида кўплаб эълонлар жойлаб, эвазига катта маблағ талаб қилган шахс қўлга олинди.
Фуқаро “Қизил китоб”га киритилган ноёб илонларни катта пул эвазига сотмоқчи бўлган.
Уни қўлга олиш жараёнида масъул шахслар ушбу фуқарога гўёки харидор сифатида қўнғироқ қилган ва илон сотиб олмоқчи эканликларини билдирган.

Масъуллар манзилга етиб боргач, фуқаро уларга “Қизил китоб”га киритилган қум бўғма илонини сотмоқчи бўлади.
Ушбу ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра, айбдорга 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири