Илон табиат қўйнига қўйиб юборилди
Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қарши шаҳар Мағзон маҳалласи Зиёлилар кўчасида жойлашган уйлардан бирининг ички қисмига илон кириб олганлиги ва уй эгалари яшаш уйига кира олмаётганлиги тўғрисида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Мурожаат бўйича шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фуқаронинг яшаш уйига кириб олган узунлиги бир метрга яқин бўлган илон ушланиб, табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Маълумотларга кўра, илон хонадон аъзоларининг ҳеч бирига зарар бермаган ва у қутқарувчилар томонидан ўз вақтида зарарсизлантирилган.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири