Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илон Маск “Tesla”нинг акциялари ҳисобидан глобал очарчиликка барҳам беришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи
10:40 / 2021-11-02

Тадбиркор Илон Маск “Tesla”нинг бутун акцияларини сотиб, маблағни очарчиликка қарши курашга йўналтириши мумкин бўлган шартни айтди.

“Tesla” ва “SpaceX” асосчиси Twitter орқали фикр билдирди.

Twitter фойдаланувчиларидан бирининг ёзишича, Халқаро озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли дунёнинг бадавлат одамларини очарчиликка қарши курашга маблағ ажратишга чақириб, олти миллиард доллар пул бўлса – муаммога барҳам берилишини айтган.

“Агар дастур олти миллиард билан очарчиликка чек қўйишни исботласа, ҳозироқ “Tesla”нинг барча акциясини сотиб шу ишга йўналтираман”, деб ёзади Илон Маск.