Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илон Маск инсониятни хавфдан огоҳлантирди
14:10 / 2024-01-03

Кескин демографик муаммо инсониятга таҳдид солмоқда, дея таъкидлади америкалик миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқ орқали.

“Инсоният юзма-юз келаётган энг катта хавф — демографик муаммо”, — деди Маск тармоқ фойдаланувчиларнинг 2023 йилда айрим мамлакатларда туғилиш рекорд даражада паст бўлгани ҳақидаги хабарига изоҳ берар экан. 

Аввалроқ Илон Маск 2024 йил аввалги йиллардан кўра ёмонроқ келишини айтган эди.