French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмли одам адашмайди
19:37 / 2022-08-01

Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Тойлоқ тумани Ворсин маҳалласи аҳолиси билан кечган суҳбат чоғида дунёнинг мафкуравий қиёфаси ўзгариб кетгани, узоқ ва яқин атрофимиздаги мамлакатларда кечаётган воқеа-ҳодисалар, ахборот уруши ва информацион таъсирлар ҳақида сўз юритилди.

– Бундай шароитда ўзлигимизни сақлаш, фарзандларимизнинг ёт ғоя ва мафкуралар таъсирига тушиб қолишдан асрашнинг ягона йўли – илм-маърифат, – деди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев. 

– Фарзандларимизни илмга ошно қилсак, замонавий билимларни пухта эгаллашларига имконият яратиб берсак, уларга қайси йўл тўғри, қайси бири нотўғрилигини ўргатиб борсак, болаларимиз ёмон йўлларга кириб кетмайди, турли оқимлар таъсирига тушиб қолмайди. Илмли, ватанпарвар инсон ҳар қандай қийинчилик ва муаммолар олдида саросимага тушиб қолмайди. Қийин вазиятлардан ана шу билимига, ақлига суяниб чиқиб кетади.

Учрашувда тўғри йўлдан адашган кимсаларнинг ҳаёти, аянчли қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар намойиш этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА