French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмли аёл – жамият кўзгуси
22:57 / 2023-05-12

Самарқандда “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” фестивали ўтказилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан олималар иштирок этган анжуманда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева видеоалоқа орқали тадбир қатнашчиларига мурожаат этиб, жамият ривожида таълимнинг, айниқса, хотин-қизларнинг илм олиши аҳамияти, олималарнинг соҳадаги ролини ошириш масалаларига тўхталди.    

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда кейинги йилларда юртимизда хотин-қизларнинг таълим олиши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.  

2021-2022 ўқув йилида олий таълим тизимида таҳсил олаётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил қилган бўлса, 2022-2023 ўқув йилида бу кўрсаткич 50 фоизни ташкил этмоқда. Магистратурадаги хотин-қизлар бундан икки йил аввалгига нисбатан 51 фоиздан 55,8 фоизгача ўсди.  

2022 йилда соҳалар кесимида талаба қизлар улуши гуманитар соҳада 64 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда 48 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасида 34 ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳада 16 фоизни, ишлаб чиқариш-техника соҳасида 8,8 фоиз, қишлоқ ва сув хўжалигида 13 фоизни ташкил этди. Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-шартнома асосида қабул қилинган ва таълим олаётган 12300 нафар хотин-қизга шартнома маблағларининг 50 фоизини қоплаб бериш учун давлат буджетидан 68,298 миллиард сўм маблағ ажратилди.

[gallery-11850]

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бюджети маблағлари ҳисобидан ота-онасидан ёки улардан биридан айрилган 1431 нафар қизларга, боқувчисини йўқотган ёлғиз аёлларга тўлов-шартнома пули тўлаб берилди.

Молиявий барқарор олий таълим муассасалари томонидан 1044 нафар талаба, жумладан, 396 нафар қизга бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан тўлов-шартнома малга оширилди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари- Рустам Холмуродов, Фармон Тошев, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова, педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурмонова аёлнинг таълим олиши жамият учун муҳимлигини мисоллар ёрдамида таъкидлаб ўтишди.  

- Кейинги йилларда бизда 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар орасида илмий даража олаётганлар сони ортяпти, - дейди Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Инжайим Сейитназарова. – Бугун Қорақалпоғистондаги 10 та олий таълим муассасасида хотин-қизлар орасида 40 нафарга яқин фан доктори, 250 нафар фан номзоди фаолият олиб боради.  Таълим олаётган талабаларнинг 50 фоизи хотин-қизлардир. Қизларнинг олий таълим тизимида таҳсил олишга бўлган иштиёқи давлат томонидан берилаётган қатор имтиёзлар туфайли ортиб бораётир.  

Анжуманда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан бир гуруҳ олималарга фахрий ёрлиқ топширилди. Таълим тизимидаги ютуқ ва камчиликлар, оиладаги муаммоларнинг олдини олишда олималарнинг ёндашувлари, қизларнинг олий маълумотли бўлиши фарзандига билим бериши учун ҳам аҳамиятли эканлиги қайта-қайта таъкидланди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА.