Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий-тажриба станцияси электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган – “Ўзэнергоинспекция”
16:51 / 2023-05-12

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу назорат тадбирлари давомида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига қарашли илмий-тажриба станциясида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда  “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилди.  

Аниқланишича, ушбу станция қуввати 40 кВА бўлган трансформатор пунктига электр энергиясидан фойдаланиш шартномасини расмийлаштирмаган ҳолатда электр тармоғига уланган.  

Бу ноқонуний ҳолат туфайли 984,2 минг киловатт соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 442,9 миллион сўм миқдорида қайта-ҳисоб ишлари амалга оширилди.  

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА