Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги оширилади
14:14 / 2025-11-21

Пойтахтимизда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олдига қўйилган асосий вазифалар ва ютуқларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, сабзавотчилик илмини ривожлантириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олдига қўйилган асосий вазифа мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг янги, серҳосил ва касалликларга чидамли навларини яратиш, соҳага доир илмий изланишларни чуқурлаштиришдан иборат.

Институтнинг илмий жамоаси мазкур устувор вазифаларни юқори малака, салоҳият ва тизимли изланишлар асосида бажармоқда. Буни олимлар томонидан яратилган янги навлар, замонавий агротехнологиялар ва амалий аҳамиятга эга илмий ишланмалар мисолида яққол кўриш мумкин.

Тадбирда институтнинг ушбу йўналишдаги ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, сўнгги йилларда институт фаолиятида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Йирик илмий лойиҳалар йўлга қўйилди, халқаро ҳамкорлик кенгайди, нав яратиш ва уруғчиликда янги технологиялар жорий этилди ва фермерлар билан амалий ҳамкорлик кучайтирилди.

Йиғилиш якунида институтнинг келгуси фаолияти учун илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, янги нав ва дурагайлар яратиш ва уруғчилигини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда фермерлар билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА