Илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва биохилма-хилликни сақлаш борасидаги ҳамкорлик
26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори Даврон Деҳқонов Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зехавит Бен Хилел билан ўзаро мулоқот ўтказди.
Учрашувда томонлар ўсимликлар биохилма-хиллигини сақлаш, унда замонавий суғориш технологияларини қўллаш ҳамда Ботаника институти ва Иерусалим Ботаника боғлари ўртасида илм-фан соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашди.
Томонлар уруғ алмашиш ва уларни етиштириш, Тошкент Ботаника боғида Исроил давлати флораси бурчагини ташкил этиш, ўзаро халқаро илмий лойиҳаларни амалга ошириш, биохилма-хилликни сақлаш борасида ўзаро тажриба алмашиш йўналишларини ўз ичига олган англашув меморандумини имзолашга келишиб олинди.
ЎзА