English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий кенгашлар фаолиятига оид ўзгаришлар кутилмоқда
15:43 / 2024-02-26

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган таълим муассасаси (илмий ташкилот)да фаолият юритувчи олимлардан иборат бўлиши ҳақидаги талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 

— Таълим, илм-фан соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз ривожида муҳим ўрин тутади, — дейди фракция аъзоси Шерзод Раҳмонов. — Амалиётда илмий даражаларни берувчи илмий кенгашлар аъзоларининг 50 фоиздан кўпи ушбу ташкилотда фаолият юритувчи бўлиши керак деган чекловлар бор эди. Бир гуруҳ депутатларимиз ташаббуси билан киритилган мазкур қонун лойиҳасида эса илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган таълим муассасаси ходими бўлиши керак деган чеклов олиб ташланяпти. Бу орқали тадқиқотчилар томонидан ишланган илмий ишларнинг янада такомиллаштирилиши, бошқа муассасада ишлайдиган тажрибали олим ва олималарни жалб қилишга имкон яратади. 

Муҳокамаларда сўз олган фракция аъзолари қонун лойиҳасининг аҳамиятини эътироф этган ҳолда, уни маъқуллади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА