French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий ишини муддатидан олдин ҳимоя қилган ҚарДУ докторанти 84 миллион сўм рағбатлантириш олди
13:55 / 2021-02-20

Гап шундаки Одилжон Авазназаров 2020 йил январь ойида Қарши давлат университетига ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича докторантурага қабул қилинган.

 2020 йилнинг декабрь ойида Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ўзининг “Алишер Навоий ижодида соқий образи” мавзусидаги 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилди.

Аҳамиятли жиҳати, ёш олим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 16-бандига мувофиқ ўқиш муддати тамом бўлишидан икки йил олдин докторлик диссертация (PhD) сини ҳимоя қилгани учун 84 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Маълумот учун мазкур қарорнинг 16 бандида “Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилганларга, шунингдек уларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига муассаса раҳбарининг буйруғи билан ўқиш муддатининг қолган даври (муддати) учун назарда тутилган тегишлича стипендиянинг ҳамда докторант билан олиб борилган иш учун тўловнинг жами миқдори ҳажмида тегишли диплом тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан 20 кун муддатда мукофот тўланади”, дея қайд этилган.

Ў.БАРОТОВ, ЎзА