Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
23:31 / 2024-09-25

Римнинг нуфузли “Italia sera” газетаси ва “Strumenti Politici” журнали Италия университетлар ва тадқиқот вазири Анна Мария Бернинининг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кенг ёритиб боряпти.

Мақолаларда сафардан кўзданган асосий мақсад Италия ва Марказий Осиёнинг икки давлати ўртасидаги академик ва илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, тегишли университетлар ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очишдан иборатлиги таъкидланган.

Бернини мамлакатимизда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов билан учрашиб, таълим ва тадқиқот соҳасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилгани, шунингдек Тошкент шаҳридаги Пиза университети Геология факультетини кўздан кечиргани ҳамда Турин политехника ихтисослигида ташкил этилган Италия – Ўзбекистон илғор муҳандислик мактабининг очилиш маросимида иштирок этгани қайд этилган.

Ўзаро мулоқот ва академик ҳамкорлик учун муҳим майдон бўлган биринчи Ўзбекистон – Италия таълим форумида республикамизнинг 40 дан ортиқ олий ўқув юрти раҳбари, ҳамкор томондан эса 25 га яқин олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этганига урғу берилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА