French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий фаолиятга оид инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди
09:43 / 2021-05-29

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 47-турини эълон қилди.

Ушбу танлов қуйидаги фан йўналишлари бўйича ўтказилади:

Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари; филология, психология ва педагогика фанлари; ижтимоий фанлар; иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари; кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнология фанлари; ўрмон хўжалиги фанлари; қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари; тарих ва археология фанлари; техника фанлари; тиббиёт фанлари; ер тўғрисидаги фанлар.

Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар grant.mininnovation.uz электрон платформасининг “Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш” саҳифаси орқали 2021 йилнинг 2 августига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

ЎзА