Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий-амалий анжуман ўтказилди
15:40 / 2024-05-20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Академик Сиддиқ Ражабов ўқишлари” мавзусида хорижий мутахасислар иштирокида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Илмий-амалий анжуманни университет илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Б.Абдуллаева “ХХI аср педагогикаси: моделлар, тенденwиялар ва трендлар” номли маърузаси билан очиб берди. Конференцияни “Умумий педагогика” кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори, профессор Б.Ходжаев модератор сифатида бошқарди.

Анжуманда Академик Сиддиқ Ражабовнинг педагогик қарашлари ва фундаментал педагогиканинг долзарб муаммолари, жадид педагогикаси талқини, рақамли трансформация ривожлантиришнинг долзарб масалалари, узлуксиз таълимда 4К модели, инклюзив таълим муаммо ва ечимлари, замонавий тарбия назарияси ва амалиёти, педагогик имиж: концепциялар ва амалий тадқиқотлар, педагогик инноватика амалиёти, гибридли ўқитиш: келажак таълимининг янги модели, дуал таълим ўқитишнинг инновацион шакли сифатида, мультимодал педагогика: коммуникатив, терапевтик ва акмеологик аспектлари каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Анжуманда хорижлик ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди. 

Кенг жамоатчилик учун анъанага айланган мазкур илмий-амалий анжуман юқори савияда, яъни педагогик ғоялар, таклиф ва тавсиялар илгари сурилган ҳолда ўтказилди. 

Дилором Адилова, 
ТДПУ “Умумий педагогика” кафедраси доценти