Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмга ундовчи инсонлар мақоми дунё бўйлаб эътироф этилади
14:58 / 2023-10-05

Кун тарихи

Ўқитувчилик, устозлик мақоми шундай бир улуғ касб соҳибларига тегишлики, уни эътироф этмаган халқ бўлмаса керак. Айниқса мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл негизида илмга ундов бўлгани каби ўқитувчи-мураббийлар мақомини юксалтириш ҳам мақсад қилинган. Мамлакатимизда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланса, халқаро майдонда 5 октябрь — Халқаро ўқитувчилар куни сифатида эътироф этилган. 

Бунга сабаб 1966 йил 5 октябрда ЮНЕСКОнинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома қабул қилинган. 
Мазкур ҳужжатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун яратилиши зарур бўлган энг муҳим шарт-шароитлар бўйича халқаро меъёрлар белгиланган. Шу муносабат билан, ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонлаб келинади.

Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.

Дунё фарзандларига илм бериб келаётган устоз ва мураббийлар макон ва замон танламай ҳамиша эътирофга лойиқдир. 

Абдулазиз Рустамов тайёрлади, ЎзА