Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм йўлида юксалаётган олима
10:27 / 2026-03-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Инсон ҳаётда меҳнати, олиб бораётган хайрли ишлари билан қадр топади. Шундай инсонлар борки, улар ўз зиммасидаги вазифани адо этишга нафақат билими ва салоҳиятини, балки қалб қўрини ҳам бахшида этади. Касбига садоқати ва фидойилиги туфайли эл-юрт орасида ҳурмат қозонади.

Назокат Муҳаммедова ана шундай инсонлардан. У 2002 йилда Навоий давлат университети (собиқ Навоий давлат педагогика институти)нинг География ва иқтисодий билим асослари таълим йўналишига ўқишга кириб, 2006 йилда ушбу олийгоҳни имтиёзли диплом билан тамомлаган. Талабалик йилларида фанларни чуқур ўзлаштириб, республика фан олимпиадалари ҳамда илмий-амалий конференцияларда фаол иштирок этган.

Назокат Муҳаммедова 2006 йилда фан йўналиши бўйича “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. 2006–2008 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети География факультетида геодемография мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

[gallery-28008]

2019 йилда “Ўзбекистонда аҳоли ўлимининг ҳудудий хусусиятлари” мавзусида диссертация ҳимоя қилиб, география фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган. 2024 йилда эса иқтисодий ва ижтимоий география ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонига сазовор бўлган.

Айни пайтда олима Навоий давлат университети География кафедрасида фаолият юритиб, география фанининг долзарб йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг илмий фаолияти география фанини ривожлантириш, ёшларни илм-фанга жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА