Илм-фан чўққиларини кўзлаб...
Лазизбек Ибрагимовнинг болалиги, ўқувчилик йиллари Қарши чўлларида – Нишон туманида ўтган.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
Лазизбек Ибрагимовнинг болалиги, ўқувчилик йиллари Қарши чўлларида – Нишон туманида ўтган.
Лазизбекни илк бора 2016 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Ҳудудий инновациялар трансфери маркази томонидан ўтказилган “Инновацион ишланмалар кўргазмаси”да кўрганман. Ўшанда у “Энг яхши инновацион ғоя муаллифи” номинацияси ғолиби деб топилган, қаттиқ ҳаяжон ва ҳайратда эди.
Л. Ибрагимов бугунги кунда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Картография ихтисослиги таянч докторанти(PhD) сифатида “ГAТ технологиялари ёрдамида давлат сув кадастрини картографик таъминлашнинг илмий асосларини яратиш “ мавзусида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.У компютернинг замонавий дастурлари ва операцион тизимларида эркин ишлайди, рус ва инглиз тилларида бемалол сўзлашади.
Илмий-педагогик фаолияти давомида 1 та илмий рисола, 50 та республика ва хорижий илмий журналларда ҳамда конференция тўпламларида мақоласи ва 3 та ўқув қўлланмаси нашр эттирган.
2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувоқлаштириш қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилган ҳудудий ярмаркада “Энг яхши фойдали модел” номинацияси ғолиби бўлган, Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг дипломи билан тақдирланган.
У 2013-2015 йилларда Темпус дастурининг “Автомагистраллар қурилиши ва транспорт машинасозлиги бўйича магистрлик ўқув дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳасида иштирок этган. Ҳозирги кунда 2017- 2020 йилларга мўлжалланган Эрасмус+ дастури лойиҳаси аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.
Халқаро алмашинув ва малака ошириш фаолияти доирасида 2019 йилнинг 11-14 ноябрда Европа Иттифоқи томонидан ўтказилган халқаро илмий семинарда муносиб иштирок этди. 2019 йилнинг декабрь ойида Тожикистон Республикасида ўтказилган Марказий Осиёнинг сув ресурсларига доир халқаро илмий форумда қатнашди.
Лазизбек Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Ёш олимлар кенгаши” раиси сифатида институтда ҳар йили ўтказиладиган ёш олимлар, докторантлар, изланувчилар, магистрант ва иқтидорли талабалар учун анъанавий “Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг долзарб муаммолари” мавзусидаги анжуманни ҳам самарали ўтказишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Илм-фан чўққиларини кўзлаб олға интилаётган иқтидорли йигитга юксак парвозлар тилаймиз.