Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-фан ва маданият чорраҳасида: Ўзбекистон – Покистон дўстлиги
19:33 / 2026-02-03

Бугунги глобаллашув шароитида давлатлараро муносабатлар фақат иқтисодий манфаат билан чекланиб қолмай, илм-фан, таълим ва маданият каби муҳим йўналишларни ҳам қамраб олмоқда. Ўзбекистон – Покистон алоқалари бунга яққол мисол. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабат 1992 йил ўрнатилган, Покистон Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган. Шундан буён ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

Мавзуни ЎзА саҳифасида бу гал Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) ҳузуридаги “Шарқшунос таҳлилчилар” интеллектуал клуби аъзоси Ирода Искандарова шарҳлайди.

Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti

– 1991 йилдан буён юртимизда маданий, илмий тадбирлар ташкил этиш, фан ва маданият арбоблари делегациялари алмашинувини таъминлашда “Ўзбекистон – Покистон дўстлик жамияти” муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. Сўнгги йилларда айни йўналишдаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Хусусан, Панжоб университетида “Бобур мероси маркази”, Пешовар университетида ўзбек тили ва маданиятини ўрганишга ихтисослашган Алишер Навоий маркази” фаолият юритмоқда.

ТДШУда урду тили ўқитилиб, талабалар Покистон тарихи, адабиёти ва маданияти бўйича чуқур билим олмоқда. Бу таълим алоқалари мустаҳкамланишига хизмат қиляпти.

Республикамизда таҳсил олаётган покистонлик талабалар сони барқарор ўсиб бориши академик ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бугун уларнинг сони қарийб 1700 нафарга етгани ўзаро ишонч ва соҳадаги ҳамкорлик самарадорлигини яққол намоён этади.

Wonders of Uzbekistan: a ten-day travel experience - Tehran Times

Маданий алмашинув тобора фаоллашмоқда. Халқаро кўргазмалар, илмий анжуманлар, маданият ва кино кунлари мунтазам ташкил этилмоқда. Жумладан, покистонлик санъат усталари Ўзбекистонда ўтказиладиган “Шарқ тароналари”, мақом ва бахшичилик санъати фестивалларида мунтазам иштирок этиб келади.

Масалан, 2024 йил Покистон вакиллари Шаҳрисабз “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти сайёҳлик пойтахти” дея эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган тадбирларда фаол қатнашди. Исломободда бўлиб ўтган халқаро “Баҳор фестивали” доирасида Ўзбекистон миллий айвони ташкил этилиши мамлакатимиз бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Uzbekistan and Pakistan Strengthen its Bilateral Ties Through Tourism  Cooperation, Promoting New Cultural Exchanges, Spiritual Journeys and  Sustainable Growth - Travel And Tour World

Умуман, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатнинг муҳим таянчига айланмоқда. Қолаверса, алоқаларимиз Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида яқинлашув, интеграция жараёни фаоллашаётганини ҳам кўрсатади.

ЎзА мухбири Мусулмон Зиё ёзиб олди.