Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-фан ва инновацияларга 1,5 триллион сўм йўналтирилади
17:36 / 2022-12-20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини телевидение орқали катта қизиқиш билан эшитдим.

Президентимиз мурожаатномада юртимиз ижтимоий-иқтисодий тарққиётининг, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим йўналишлари хусусида эътиборга молик таклиф ва ташаббусларн илгари сурди. Жумладан, 2023 йилни мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилганлиги педагог сифатида шахсан мени беҳад қувонтирди.

Президентимизнинг “Келгуси йилда олийгоҳлар учун имтиёзли таълим кредитларига ресурслар 2 баробар кўпайтирилиб, 1,7 триллион сўм ажратилади. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,5 триллион сўм йўналтирилди. Бу – 2017 йилга нисбатан қарийб 6 баробар кўп, дегани. Олимларнинг иш ҳақи ҳам, 4,5 баробарга оширилди” деган фикрлари юртимиз ёшларининг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, олий маълумотли малакали мутахассислар тайёрлаш, олимларни қўллаб-қувватлаш, умуман, олий таълим ривожига қаратилаётган эътиборнинг юксак намунасидир.

Бундан ташқари, Президентимиз олий таълим тизимида нано- ва био-технологиялар, рақамли геология каби 18 та янги илмий йўналиш ташкил этилганлигини, келаси йилда илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилишини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг: “Энди, олимларимиз сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби бугунги кунда биз учун долзарб йўналишларда аниқ натижалар кўрсатишлари керак,” деган фикрлари олимларимиз зиммасига улкан масъулият юклайди.

Акмалжон ЭРМАТОВ,

Андижон машинасозлик институти проректори.

ЎзА