Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илм-фан ва амалиёт-бирликдаги тараққиётдир
15:11 / 2025-06-16

Илм-фан ва амалиётни узвий боғлаш — юқори малакали кадрлар тайёрлаш, янги технологияларни ҳаётга татбиқ этиш ва миллий иқтисодиётни мустаҳкамлашнинг асосий шартларидан биридир. Университетлар, илмий тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш бу жараённинг асоси бўлади.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари ўртасида  “Илм-фан ва амалиёт интеграцияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.  

Тадбир қатнашчилари рақобат муҳитини баҳолаш, бозорларга киришдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат харидлари ва табиий монополияларни ислоҳ қилиш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда рақобат муҳитини такомиллаштириш имкониятларини аниқлаш каби йўналишларда илмий ва амалий масалаларни муҳокама қилди.  

Шунингдек, томонлар рақобатбардошлик индекси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини прогноз қилишда эконометрик усуллардан кенг фойдаланиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда грант лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча йўналишларида илмий фаолиятни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Н.Раҳмонова, ЎзА