Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илк офицерлик унвони муборак
17:53 / 2022-03-19

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти офицерлар тайёрлаш курсининг навбатдаги битирувчилари қўшинларга йўл олди.

Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари сержантлар таркибида контракт асосида хизмат қилаётган олий маълумотли ҳарбий хизматчиларнинг битируви ва уларга илк офицерлик унвони топширилишига бағишланган тантанали маросим пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев битирувчиларни қутлар экан, Ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилишда муваффақият тилади.
Шундан сўнг мудофаа вазири ва фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруқлари ўқиб эшиттирилди, битирувчиларга сертификат ва “лейтенант” ҳарбий унвони топширилди.

Битирувчилар замон талаблари ва стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастури бўйича энг илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологияларидан, моделлаштириш ва симуляция воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшинларни бошқариш, мураккаб қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани қўллаш каби бир неча йўналишда сабоқ олган.


И.ҚЎЧҚОРОВ,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва 
оммавий коммуникациялар департаменти ходими.
ЎзА