Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илк маротаба мурaккаб жарроҳлик амалга оширилди
23:52 / 2023-12-20

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Краснодар шаҳридан келган торакал ва пластик жарроҳлик соҳасидаги етук мутахассис Виктор Маркушин иштирокида ноёб юқори технологик операция амалга оширилди.

Дастлаб  марказда даволанаётган ва амбулатор мурожаат қилган беморлар кўрикдан ўтказилди. Натижада уларга керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.  

– Кўкрак  қафасида  туғма воронкасимон деформациялари бўлган, ноаниқ этиологияли чап томонлама гидроторакас  беморлар  кўздан кечирилди, –дейди Виктор Маркушин. – Шу билан бирга чап томон пастки бўлаги  туғма бронхоэктази бор беморларга  аниқ тавсиялар берилди. Натижада улар марказга  госпитализация  қилинди. 45 ёшли беморимиз сурункали йўтал, йирингли балғам, тез-тез шамоллаш сабабли  йилида 4-5 маротаба даволаниб турарди.  

Ушбу беморда  Бухоро  вилоятида  илк маротаба чап томонлама видеоторокоскопия, чап ўпка пастки бўлаги лобектомияси операцияси Виктор Маркушин билан бирга врач Ж.Исматов томонидан муваффақиятли амалга оширилди.    

Зариф Комилов, ЎзА мухбири