Илк ғолиблар маълум
Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2005-2006 йилларда туғилган 100 нафарга яқин ўсмирлар ва қизлар ўзаро рақобатлашмоқда.
Чемпионат дастурида иштирокчилар 20 километр масофага вақт учун ҳамда ўсмирлар 120 километрга, қизлар 80 километрга гуруҳ пойгаларида ўз омадларини синамоқда. Дастлабки кунда велопойгачилар 20 км масофада баҳслашди.

Унда Богдан Забелинский (Тошкент шаҳри) марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, Диёр Тоҳиров (Тошкент вилояти) ва Никита Цветков (Тошкент шаҳри) кучли учликни якунлаб берди. Қизлар орасида Ксения Ли (Тошкент шаҳри), Моҳинабону Элмуродова (Тошкент вилояти) ҳамда Самира Исмоилова (Тошкент шаҳри) шоҳсупага кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 июнь куни чемпионат доирасида спортчилар гуруҳ пойгаларида иштирок этадилар.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири