Илк ғолиблар аниқланди
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик спорт мажмуасида катталар ўртасида қиличбозлик бўйича «Кучлилар турнири» бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 19 июнь кунига қадар давом этадиган мазкур турнирнинг шпага йўналиши бўйича ўтган баҳсларда Мейирхон Темуров ва Шаҳзода Эгамбердиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун мусобақада қиличбозлар рапира йўналишида куч синашади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА