Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илк битирувчиларга сертификат берилди
13:26 / 2021-08-21

Гулистон шаҳридаги қурилиш коллежида Бандлик ва меҳнат, қурилиш, мудофаа ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳузурида ташкил этилган “Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш қисқа муддатли ўқув маркази” илк битирувчиларига сертификат ва гувоҳномалар топширилди.

Марказда 130 нафар битирувчи 9 та йўналиш бўйича касб-ҳунар эгаллади. Энг муҳими, ушбу курсларни тамомлаганлар хорижий мамлакатларда кафолатланган иш билан банд бўлиш имконига эга бўлди. Шу билан бирга ушбу курсларга қурилиш соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлган ( иш билан банд бўлмаганлар ҳамда иккинчи мутахассисликни эгаллашни истаганлар) яна юз нафардан ортиқ ёшлар қабул қилинди. Айни вақтда курсларда ўқиш жараёни давом этмоқда. Курсларга қабул қилинганлар 9 та йўналишда жумладан, ғишт терувчи, электргаз пайвандчи, бўёқчи-безакчи, сантехника ишлари устаси, электромонтажчи ва бошқа йўналишларда ўқиб, касб-ҳунар эгаллайди.  

Ўқиш муддати 3-4 ой давом этади. Тингловчилар 3 маҳал иссиқ овқат, махсус кийим билан таъминланган. Муҳтожларга ётоқхонадан жой ажратилади. Шу билан бирга курс тингловчиларига 560 минг сўм стипендия берилади  

Тантанада сўзга чиққан вилоят Меҳнат ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурилла Маматқулов, вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси Сирожиддин Исроилов, “Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш қисқа муддатли ўқув маркази” директори Мансур Дўсимбетовлар битирувчиларни табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилади.  

Фурқат ТОШМАТОВ, ЎзА