Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илҳом Алиев амалий ташриф билан Туркияга борди
14:46 / 2022-08-09

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған таклифига биноан, бугун амалий ташриф билан Туркияга борди.

“АзерТАЖ” агентлиги хабарига кўра, икки давлат байроқлари ҳилпираб турган Коня шаҳри аэропортида Озарбайжон давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

И.Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиевани Туркия Ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касароғлу, Коня губернатори Вахбеттин Ўзкан ва бошқа расмий кишилар кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтмоқда.