Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор теримчилар шарафланди
14:26 / 2022-10-15

Мамлакатимизда пахта-йиғим терими авж паллада давом этмоқда. Об-ҳавонинг яхши келиши фермерлар учун ҳам, теримчилар учун ҳам қулай имконият яратмоқда. Миллий бойлигимиз ҳисобланган пахта ҳосилини тез фурсатларда нес-нобут қилмай йиғиштириб олиш учун барча бирдек ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошқаруви раиси Нурали Маҳматов ташаббуси билан вилоятнинг Миришкор туманидаги олис ҳудудларда жойлашган пахта далаларида ҳосилни йиғиб – териб олишда фаол иштирок этаётган теримчилар, кўнгилли ҳашарчиларга Фонд ҳисобидан совғалар берилди. Улар билан дилдан суҳбатлашилди.  

Ушбу ташаббус доирасида вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги ҳашарда қатнашаётган илғор теримчилар билан ҳам учрашиб рағбатлантириш режалаштирилган. Тадбирлар давом этмоқда.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.