English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор амалиётлар намойиши
19:43 / 2025-06-21

Тошкент шаҳридаги “Central Asian Expo” (CAEx) кўргазма мажмуасида 19–21-июнь кунлари минтақада илк бор ўтказилаётган экологик технологиялар бўйича халқаро кўргазма – “Eco Expo Central Asia – 2025” бўлиб ўтди.

Кўргазмада Қашқадарё вилояти 30 дан зиёд 1-тоифали корхона ва ташкилотлар ҳамда Қарши давлат техника университетининг экология ва атроф муҳит муҳофазаси кафедраси иштирокчилари ўзларининг 50 дан ортиқ лойиҳалари билан қатнашди. 

Масалан, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Ўзбекистон GTL” МЧЖ Халқаро экологик технологиялар кўргазмасида истиқболли лойиҳаларни тақдим этди.

Юқори КБКТ кўрсатгичга эга технологик  оқоваларни тозалаш – Мембранали биореактор (МБР) орқали амалга  оширилиши, ушбу замонавий тизимлар орқали  юқори концентрациядаги КБКТ кўрсаткичли оқова сувларни биологик ва мембран тўсиқлар орқали бир вақтда тозалаш имкониятини бериши, бу эса ўз ўрнида қайта тозаланган сувларни тўлиқ технологик жараёнларга қайта фойдаланиш имкониятини бериши  тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Корхона томонидан ишлаб чиқилган бундай истиқболли лойиҳалар экологик  барқарорлик сари инновацион қадам ташлашини яна бир исботи бўлди ва бу лойиҳа кўплаб инвесторларда қизиқиш уйғотди.

Маълумот ўрнида “Eco Expo Central Asia – 2025” минтақада илк бор ўтказилаётган кенг кўламли тадбир бўлиб, 30 дан ортиқ давлатларни бирлаштириб, кўргазма майдонини илғор амалиётлар билан ўртоқлашиш, конструктив мулоқот олиб бориш ва “яшил” трансформацияни илгари суриш бўйича етакчи платформага айлантиради.

Тадбир давомида иқлим барқарорлиги, ресурсларни тежаш ва тоза технологияларни жорий этиш каби асосий масалалар муҳокама қилинди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири.