Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор тажриба самараси
19:07 / 2015-08-28

Андижон вилоятида 2010-2014 йилларда 16 янги умумтаълим мактаби қурилиб, 159 таси капитал реконструкция қилинди. 458 мактабда капитал, 83 мактабда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ишлар учун қарийб 146,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Андижон вилоятида 2010-2014 йилларда 16 янги умумтаълим мактаби қурилиб, 159 таси капитал реконструкция қилинди. 458 мактабда капитал, 83 мактабда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ишлар учун қарийб 146,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Жорий йилда иккита мактабнинг янги биноси барпо этилди. 9 мактабда капитал реконструкция, 10 мактаб биносида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда вилоятдаги 741 умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 394 мингдан зиёд ўқувчига 31 мингга яқин ўқитувчи ва мураббий замонавий педагогик технологиялар асосида таълим-тарбия бермоқда.

Андижонда ўтказилган халқ таълими тизими ходимларининг “Мактаб ички назоратини тўғри ташкил этиш – ўқитувчиларнинг касб маҳоратини, таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги анъанавий август кенгашида шулар хусусида сўз борди.

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Андижон шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларнинг билими, маҳорати ва тажрибасини юксалтириш, илғор, интерфаол усулларни, янги педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Анжуманда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, педагогларнинг билим ва малакасини юксалтириш, устоз-шогирд мактаби фаолиятини янада такомиллаштириш, илғор педагоглар тажрибасини оммалаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.