Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор ташаббуслар самараси
16:40 / 2015-05-05

Авазжон Собирова имтиёзли кредит асосида Урганч шаҳрида чарм-галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхона очган. Бу ерда тайёрланаётган спорт сумкалари, юк халталари, ўқувчилар портфели сифати ва дизайни билан харидорларни жалб этмоқда.

Авазжон Собирова имтиёзли кредит асосида Урганч шаҳрида чарм-галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхона очган. Бу ерда тайёрланаётган спорт сумкалари, юк халталари, ўқувчилар портфели сифати ва дизайни билан харидорларни жалб этмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ўтган «Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси» танловида ғолиб бўлган аёллар фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилишда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўз бизнес фаолияти билан эътиборга тушган фаол опа-сингилларимиз иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизларнинг тадбиркорликка доир ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, моддий ва маънавий кўмаклашиш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда аёлларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши, касб-ҳунар ўрганиши, шу орқали оиласи фаровонлигига ҳисса қўшишига доир кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. «Тадбиркор аёл» уюшмаси билан биргаликда «Коллеж битирувчи қизларини устоз-шогирд анъанаси асосида ўқитиш» ҳамда «Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш» ва бошқа кўплаб лойиҳалар ҳаётга жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда аёлларни тадбиркорликка ўргатиш, уларни иқтисодий соҳага жалб этиш борасидаги ишлар самарасида тижорат банклари томонидан хотин-қизларнинг кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликка оид лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилаётган кредитлар ҳажми тобора ортиб бормоқда.

Ўтган йили мамлакатимизда хотин-қизларга 1 триллион сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 85 фоизи ишга жойлаштирилди. Тадбиркорликка интилаётган битирувчиларга 170 миллиард 700 миллион сўм миқдорида кредитлар берилди. Шундан 59,8 миллиард сўми айнан қизларга тадбиркорлик фаолияти учун йўналтирилган.

2015 йилнинг биринчи чорагида республика тижорат банклари томонидан аёлларга 314,3 миллиард сўмлик кредитлар ажратилиб, 50 мингдан ортиқ аёлнинг бандлиги таъминланди.

Аҳоли, айниқса, қишлоқларда яшовчи аёллар турмуш даражасини янада яхшилаш борасидаги амалий чора-тадбирлар натижасида аёлларнинг илғор ғоя ва ташаббуслари юзага чиқмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси» танлови тадбиркор аёллар сафини кенгайтириш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Ўтган йили мазкур танловда ғолиб бўлган 14 аёлнинг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга 2 миллиард 215 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

– Мамлакатимизда аёлларнинг тадбиркорликка доир илғор ғояларини ҳаётга жорий этиш учун зарур кўмак кўрсатилаётир, – дейди Жиззах вилояти Пахтакор туманида истиқомат қилувчи Гулнора Қосимова. – Мебель цехи, «Гўзаллик салони»мизда ўндан ортиқ коллеж битирувчиси меҳнат қилмоқда. Ўтган йили тадбиркор аёллар ўртасидаги танловда ғолиб бўлиб, 70 миллион сўм кредит олдим. Ушбу маблағга замонавий дастгоҳлар харид қилдик. Эсдалик гиламчалари тўқувчи кичик корхона ва қандолатчилик цехи ташкил этиш ниятим бор. Бу янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Йиғилишда тадбиркор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш юзасидан амалий режалар белгилаб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.