Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илҳом булоқлари қайнамоқда
17:46 / 2019-11-20

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари ва ижодкорлар учрашуви ўтказилди.


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари ва ижодкорлар учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва ʼʼНотиқлик санъати академияси“ таълим муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, фахрий меҳмонлар, ёзувчи-шоирлар, институт раҳбарияти ва ижодкор талаба-ёшлар иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар китобхонлик, китоб мутолааси ва бугун ёш ижодкорларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида гапирди. Учрашув давомида институт талабалари ижодига мансуб “Илҳом булоқлари“ китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

9.JPG

– Китоб мутолааси инсонни эзгуликка чорлайди. Руҳини поклаб, дунёқарашини ўстиради, энг муҳими, тафаккур оламини кенгайтириб эркин фикрлашга чорлайди, – деди Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Оқил Салимов. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти нафақат юртимизда, қолаверса, халқаро миқёсда ҳам ўз ўрнига, нуфузига эга. Ушбу тўплам ижодкор ёшларнинг ўз сўзини айта олаётгани ва келажак томон дадил қадам ташлаётганидан далолат.

Китоб институт раҳбарияти ҳомийлигида чоп этилган. Ундан ўрин олган ижод намуналари бунёдкор халқимиз, жонажон ватанимиз, устозлар ва ота-она меҳри мавзуларига бағишланган. Тўпламга 21 нафар ёшнинг назмий ва насрий ижодий ишлари киритилган.

13.JPG

– Касб нуқтаи назаридан ирригация йўналиши бўлса-да, санъатга муҳаббат, назм-у насрга меҳри боис, ўз туйғуларини, таассурот ва кечинмаларини бадиият тили билан ифодалашга ҳаракат қилган истеъдод учқунларининг ижод намуналари вақтли матбуотда, газета ва журналларда ҳам мунтазам чоп этилиб келинади. Эндиликда талабаларнинг ижод намуналари алоҳида мажмуа сифатида нашрга тайёрланди. Бу айни пайтда таълим муассасамиз ташкил этилганлигининг 85 йиллиги олдидан муносиб туҳфа бўлди, – деди институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов.

Тадбир назм ва наво шаклида давом этди. Ватанни тараннум этувчи, юртни улуғловчи шеърлар ўқилди. Жонли ижрода куйланган куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз улашди. Ёш ижодкорларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.