Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккита вилоятда қуёш электр станцияларини қуриш учун инвесторлар аниқланди
16:31 / 2021-05-20

2021 йилнинг 20 май куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 180-220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр (қуёш) станцияларини (ҚФЭС) қуриш лойиҳалари бўйича тендер ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Электр энергиясининг ҳар бир кВт соатига 1,57 цент таклифи билан Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar 220 МВт) компанияси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.

Шунингдек, ҳар бир кВт соат электр энергияси учун 1.578 цент таклиф қилган Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar 220 МВт) компанияси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҚФЭС қуради.

Лойиҳалар доирасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи инвестор қуёш электр станциясини, шунингдек 220 кВли янги подстанцияни қуриши керак.

Маълумот учун, мазкур тендер савдоларида 84 та халқаро компания иштирок этиш истагини билдирган. Шулардан икки босқичли танловдан ўтганидан сўнг 15 та малакали иштирокчилар таклифларни, шу жумладан тижорат, техник ва молиявий таклифларини билдиришди.

2021 йилнинг 16 майига қадар таклифларни қабул қилиш давомида Самарқанд вилоятида 7 та лойиҳа ва Жиззах вилоятида 8 та лойиҳа таклифи келиб тушди.

Ушбу лойиҳалар Ўзбекистонда умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми хисобланиб, у Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда. Дастурга Халқаро молия корпорацияси (ХМК) техник ёрдам кўрсатади.

Дастур қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли стратегиянинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб хисобланади. 2030 йилга бориб мамлакатда электр энергиясига ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун 5 ГВтгача тежамкор ва экологик тоза қуёш энергиясини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА тайёрлади, ЎзА