Иккита таълим муассасасида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади
Янги қарор
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 июлда имзоланган “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу ҳақда алоҳида таъкидланган.
Қарорга кўра, миллий аския ва қизиқчилик санъатини ривожлантиришга доир аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, ҳужжатнинг саккизинчи бандида 2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилиши белгилаб қўйилган.
ЎзА