Иккита қуёш электр станцияси тўрт ойда 159 миллион 564 минг киловатт соат электр энергия ишлаб чиқарди
Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган.
Ушбу фотоэлектр станцияларда жорий йил январь-апрель ойларида 159 миллион 564 минг кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида 48 миллион метр куб газ тежалишига эришилди.
Атмосферага 67 минг тонна зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги электр энергияси қарийб 200 мингта хонадоннинг тўрт ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА