Иккита долзарб мавзудаги онлайн конференция
Давр муаммолари бўйича ислоҳот ва тадбирларнинг ташкил этилиши моҳият эътибори билан аҳамиятга молик.
Давр муаммолари бўйича ислоҳот ва тадбирларнинг ташкил этилиши моҳият эътибори билан аҳамиятга молик.
Бундай йўсиндаги тадбирлар соҳага оид муаммоларнинг ечимига имкон туғдиради. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти хотин-қизлар кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент Давлат Юридик университети ҳамкорлигида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглиги» мавзусида онлайн конференция ўтказилди.
Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ZOOM платформасида ташкил этилган конференцияга ТИҚХММИ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Зухра Исмаилова модераторлик қилди.
Институтимизнинг биринчи проректори Баҳодир Мирзаев конференция аҳамияти ва моҳиятига дахлдор мулоҳазаларини билдириш асносида тадбирни очиб берди.
Сўнгра Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, полковник Умида Абдуллаевага сўз берилди.
У «Тазйиқ ва зўравонликка учраган жабрланувчиларни ҳимоя қилиш ишларининг самарадорлигини ошириш» ҳамда «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби» мавзусида ўз мулоҳазаларини билдирди.
Кейин «Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер сиёсати» мавзусида Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Дилфуза Абдуллаева маъруза қилди.
Навбатдаги маъруза мавзуси «Ўзбекистон миллий қонунчилигида гендер тенглик масалалари» деб номланган бўлиб бу бўйича Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори ўринбосари, Бирлашган миллатлар Ташкилоти гендер тенглиги бўйича халқаро экспертизаси мудири Шоира Умарова онлайн чиқиш қилди.
Шу аснода конференция ўз ишини якунлади.


Р. ЖУМАНИЁЗОВ
Институт Матбуот хизмати раҳбари