Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Адирбобо ҳам муносиб номзодга овоз берди
Самарқанд вилоятининг олис Қўшработ тумани аҳолиси ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда.
Самарқанд вилоятининг олис Қўшработ тумани аҳолиси ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда.
Тумандаги 394-участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов участкасига келиб овоз бериш имкониятига эга бўлмаган кексалар, бемор ва ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг хонадонига бориб, уларнинг ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланишига шароит яратмоқда.
Жумладан, юз ёш остонасидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Адирбой Хўжанов ҳам ўз уйида муносиб номзодлар учун овоз берди.
– Шу пайтгача сайловларда ўзим бориб овоз бериб келардим, – дейди Адирбой бобо. – Бу гал участкага боролмай қолдим-да, деб ўтиргандим. Барака топишсин, ташкилотчилар сайлов қутиси билан келишди. Уйда ўтириб, ўзим истаган номзодларга овоз бердим.